Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон муборак. Дилдан ният қилайлик тилак, Такрорласин,ҳат | BAXTLI OILAM ❤️

Рамазон муборак.

Дилдан ният қилайлик тилак,
Такрорласин,ҳаттоки юрак,
Қалб поклиги,жуда ҳам керак,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит -Рамазон!

Жаннатларга бўлайлик меҳмон,
Ҳамроҳ бўлсин,соф қалб ва иймон,
Рамазон ой- бизларга имкон,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит -Рамазон!

Қалбдан ғубор кўчирилади,
Хатоларимиз учирилади,
Гуноҳларимиз кечирилади,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин ҳайит-Рамазон!

Рамазон ой-аввали раҳмат,
Ўртасини-деган мағфират,
Ва охири-дўзахдан нажот,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!

Қалбда бўлса,иймон қўшиғи,
Очилгайдир,Райён эшиги,
Яратганнинг кўпдир ошиғи,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!

Мева солиш ойи Рамазон,
Йиғиб-терар,мўмин мусулмон,
Кечиргувчи-Раббимиз Раҳмон, Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!


Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти,Китоб тумани
Каналимизни азиз шоираси

Тавсия
@JuftiHaloIim

@Baxtli_OiIam — Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида